Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) маълумотларига кўра, АҚШ иқтисодиёти бошқа G7 мамлакатларига нисбатан энг кўп зарар кўрган. Ўтган йилдан бери АҚШдаги нархлар апрел ойида 4,7% дан 8,6% гача икки баравар ошди.
АҚШдан кейин Буюк Британияда – 7,8%, Германияда – 7,4%, Канадада – 6,8%, Италияда – 6%, Францияда – 4,8% ва Японияда 2,5 % юқори инфляция кузатилди.
АҚШнинг оғир аҳволга тушиб қолганига аҳоли ўртасида талабнинг юқорилиги, корхоналарнинг бунга тайёр эмаслиги сабаб бўлмоқда.
АҚШ ҳукумати уй хўжаликлари ва корхоналарни пандемиянинг иқтисодий оқибатларидан ҳимоя қилиш учун 5 трлн доллар ажратди. Бу чора мебель, автомобиль ва электроника каби товарларга буюртмаларнинг кескин ошишига олиб келди. Юқори истеъмол талаби таъминот муаммолари билан тўқнашиб, нархларнинг ошишига олиб келди.
Сан-Франсиско Федерал захира банки томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, пандемияга қарши ёрдам пакетлари инфляцияга 3% ҳисса қўшган. Бу АҚШда иқтисодий вазият ёмонлашганини билдиради.
ИҲТТ бу йил инфляция энг юқори даражага етишини прогноз қилмоқда. Бу ривожланган мамлакатлар учун ўртача 5,5% ва ташкилотнинг қолган қисми учун 8,5% ни ташкил қилади.