ASTANA. Kazinform – Америка Қўшма Штатларида ўйналадиган «Powerball» лотереяси иштирокчиси Калифорнияда сотилган бир дона чипта билан 1,08 миллиард долларлик жекпотни қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мазкур лотерея расмий сайти эълон қилган хабарга таяниб.
Бу кўрсаткич миқдори жиҳатидан мазкур ўйин тарихидаги учинчи, умуман, АҚШда ўйналган барча лотереялар орасида эса олтинчи йирик ютуқ ҳисобланади.
Бахтли чипта эгаси 558,1 миллион долларни ҳозирнинг ўзида ёки ўттиз йил давомида йиллик тўлов шаклида бўлиб-бўлиб олиши мумкин.
Ўтган йил ноябрда «California Lottery» компанияси «Powerball» лотереясининг ютуқли чиптаси икки миллиард долларлик жекпотни ташкил қилгани ва ютуқ миқдори бўйича рекорд ўрнатгани ҳақида хабар тарқатган эди. Ўша чипта ҳам Калифорния штатида сотилган экан.
«Powerball» АҚШнинг 45 штатида, пойтахт Колумбия округида, Пуэрто-Рико ва Виржин оролларида ўйналади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы