«Дастурлар эркин ва адолатли оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти, энергетика ва инфратузилма, кибер хавфсизлик ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлади», - дея тасдиқланган ҳужжатда.
Президентнинг бюджет лойиҳаси – маъмуриятнинг устувор вазифаларини белгилаб берадиган Конгрессга юборилган сўров. Қонун чиқарувчиларнинг ўзи давлат харажатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шундан сўнг якуний ҳужжат давлат раҳбари томонидан имзоланади ёки рад этилади.