АҚШ давлат муассасаларида DeepSeekдан фойдаланишни тақиқлади

ASTANA. Kazinform — АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги фуқаролик давлат муассасаларига Хитойнинг DeepSeek платформаси ва унинг асосида ишлаб чиқилган барча хизматларни давлат тизимларидан олиб ташлашни топширди. Бу ҳақда Kazinform агентлигининг Вашингтондаги мухбири Decrypt га таяниб хабар берди.

Фото: mcafee.com

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу моделлар бир нечта йўналишда хавф туғдиради. Давлат хизматчилари ва пудратчилар улардан фойдаланган тақдирда, махфий маълумотлар Хитойга ўтиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур хизматлар АҚШ фуқаролари ва давлат муассасалари ҳақида тезкор разведка маълумотларини тўплаш имкониятини яратиши эҳтимолдан холи эмас.

Чеклов фақат DeepSeek иловасига эмас, балки унинг технологиялари асосида ишлаб чиқилган учинчи томон хизматларига ҳам тааллуқли.

Ушбу қарор АҚШда Хитой технологияларини чеклашга қаратилган федерал даражадаги кенг кўламли кампания доирасида қабул қилинди. 29 октябрда АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC) Америка электроникасини Хитой лабораторияларида синовдан ўтказишни тақиқлаш масаласини овозга қўяди.