«28 феврал куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга илк ташрифини амалга оширади. Астанада бўлиши давомида Давлат котибини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қабул қилади ва ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди у билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Шу куни Астана шаҳрида Э.Блинкен ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат институтлари раҳбарлари иштирокида C5 1 форматида вазирлар учрашуви бўлиб ўтади. Кун тартибига минтақавий ҳамкорлик ва АҚШ билан шериклик масалаларини янада ривожлантириш киради»
, - дейилади хабарда.
Фото: reuters.com