Ҳавода тез ҳаракатланувчи қурол (АRRW) 14 май куни Жанубий Калифорния қирғоқлари яқинида B-52H бомбардимончи самолётидан муваффақиятли отилди ва гипертовуш тезлиги 5 мах ёки товуш тезлигидан 5 баравар юқори бўлди.
«Бу Қуролли Кучларимиз ва Ҳарбий ҳаво кучларимиз, шунингдек, АRRW жамоаси учун катта ютуқ бўлди», - деди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг қурол-яроғлар дастури ижрочи директори, бригада генерали Хит Коллинз.
Қўшма Штатлар Хитой ва Россиядан ортда қолаётгани сабабли, Пентагон гипер товушли қуролларни яратишга эътибор қаратди.