АҚШ аҳолисининг 64 фоизи сунъий интеллектни жамият учун зарарли деб ҳисоблайди

ASTANА. Кazinform – АҚШда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳолининг тахминан 64 фоизи сунъий интеллектни жамият учун 'зарарли' деб ҳисоблашади, деб хабар беради Аnadolu агентлиги .

Фото: Kazinform/Freepik

The Hill газетасининг хабар беришича, Маркетт университети 2 сентябрдан 9 сентябргача 1023 киши орасида сунъий интеллектга бўлган муносабатини ўрганиш учун сўровнома ўтказди.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўралганларнинг 64 фоизи сунъий интеллектни жамият учун "зарарли" деб баҳолаган. 36 фоизи эса бунинг акси фикрини билдирган.

Бундан ташқари, технологияга салбий муносабатда бўлишига қарамай, сўралганларнинг 69 фоизи сунъий интеллектдан фойдаланишларини айтишган.

Сунъий интеллект ривожланишини секинлаштириш ҳақидаги мунозаралар давом этмоқда

АҚШда сунъий интеллектнинг тез тарқалиши фонида сўнгги кунларда технологиянинг ривожланишини хавфли даражага етмасдан олдин секинлаштиришга чақириқлар кўпайди.

Anthropic бош директори Дарио Амодеи, OpenAI бош директори Сэм Альтман ва Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск каби бир қатор технология етакчилари сунъий интеллектни ривожлантириш суръатини секинлаштиришга чақиришди.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти сунъий интеллект ривожланишини секинлаштириши мумкин бўлган янги чекловларни жорий қилиш ўрнига, инновацияларни рағбатлантиришга қаратилган позицияни эгаллади.

Трамп сунъий интеллект технологиялари назоратдан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни "касал конспирация" деб атади. Шунингдек, у бу соҳадаги ишларни секинлаштириш Хитойга устунлик беришини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Microsoft раҳбарининг айтишича, СИ келажакда одамлар билан ресурслар учун рақобатлашиши мумкин.