Пентагон матбуот котиби Жон Кирби ва денгиз генерали Кеннет Маккензи брифингда АҚШнинг охирги ҳарбий самолёти Кобул аэропортидан ҳавога кўтарилганини тасдиқлади.
Америкаликлар ва «Толибон» ўртасидаги келишувга кўра, ҳарбий хизматчиларни эвакуация қилиш 31 августга қадар якунланиши керак эди.
BBC мухбири Лиз Дeсетнинг ёзишича, бундан бир мунча вақт олдин «Толибон» махсус кучлари америкаликлар билан учрашув фотосуратларини интернетга жойлаштирган, бу аэропортни топшириш жараёни деб ҳисобланган.