Губернаторнинг сўзларига кўра, отишма содир қилган 18 ёшли маҳаллий фуқаро Сальвадор Ромас бўлган. Гумонланувчи воқеа жойига етиб келган полиция томонидан отиб ўлдирилган.
«У 14 ўқувчини ва яна бир ўқитувчини ўлдирди», — деди Грег Эбботт.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, отишма Техас вақти билан 12:00да (Нур-Султон вақти билан 23:00) бошланган. Орадан бир соат ўтгач, полиция қуролли шахсни ўлдирганини айтди.
Аввалроқ АBC телевидениеси шифокорлар орасидаги манбага таяниб, 13 нафар жароҳатланган ўқувчига тиббий ёрдам кўрсатилаётгани, улардан икки нафари Сан-Антониодаги шифохонага етказилгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, яна 45 ёшли катта ёшли одам ўқ тегиб, яраланганини маълум қилди.
Сальвадор Ромас нима учун бундай жиноятга қўл ургани номаълум.