Октябрь ойида парвозлар частотаси босқичма-босқич оширилади:
- Алмати — Дубай — Алмати — ой бошида ҳафтасига 4 та рейсдан бошланиб, ой охирига қадар ҳафтасига 12 та рейсга етказилади.
- Астана — Дубай — Астана — ой бошида ҳафтасига 3 та рейсдан бошланиб, ой охирига қадар ҳафтасига 10 та рейсга етказилади.
“Авиакомпания минтақадаги вазият ривожини кузатиб бормоқда ва Яқин Шарқдаги вазиятга қараб парвозлар жадвалига ўзгартишлар киритиши мумкин. Қўшимча ўзгаришлар юз берган тақдирда бу ҳақда йўловчиларга хабар берилади”, — дея маълум қилди Air Astana.
Аввалроқ Air Astana Алмати ва Астанадан Дубайга амалга ошириладиган рейсларни бекор қилиш муддатини 2026 йил 30 сентябрга қадар узайтиргани хабар қилинган эди.