Форум дастури замонамизнинг асосий вазифаларини қамраб олган бўлиб, ялпи мажлис ва 25 та муҳокама майдончаларини ўз ичига олади.
Унда дунёнинг турли бурчакларидан 600 га яқин хорижий меҳмонлар, жумладан, етакчи сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар, корпорациялар раҳбарлари, инвесторлар ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Муҳокамаларнинг асосий йўналишлари
2025 йилда AIF глобал кун тартибининг учта асосий йўналишига эътибор қаратади:
• Ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик
• Энергия ва иқлим ўзгариши
• Иқтисодиёт ва молия
Форумнинг мақсади - очиқ мулоқот ва хорижий капитални жалб этиш, стратегик шартномалар тузиш ва иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш учун муҳим майдон бўлишдан иборат.
AIF 2025 кўргазмаси арафасида асосий ҳамкорлар билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор бизнес-форумлар ўтказилиши режалаштирилган.
• Қозоғистон-Франция бизнес-форуми (2025 йил 28 май);
• Қозоғистон-Италия бизнес форуми (2025 йил 28 май).