Суҳбат давомида А.Балаева БМТнинг Қозоғистондаги доимий координаторига вазирлик томонидан назорат қилинадиган йўналишларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Ўз навбатида, Микаэла Фриберг-Стори Вазирлик фаолиятини юқори баҳолади ва БМТнинг 27 агентлиги номидан ҳамкорликдаги ишларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Қозоғистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қўшилишининг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик ҳақида хабар берди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар самарали ҳамкорлик қилиш, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.