ASTANA. Kazinform - Британиянинг афсонавий Oasis рок гуруҳининг икки асосчиси ака-ука ўртасидаги 15 йиллик келишмовчиликдан сўнг яна бирлашмоқда. Ноэль Галлахер ва унинг укаси Лиам бир неча кундан буён тарқалаётган миш-мишларни тасдиқладилар, улар келгуси йили концерт дастурини ўтказади, деб хабар беради Кazinform агентлиги BBC Newsга таяниб.
Ноэль 2009 йил август ойида Париж яқинидаги фестивалда Лиам билан жанжалдан сўнг Oasisни тарк этди. Ўшандан бери улар яккахон лойиҳаларни амалга оширишди, уларнинг ҳеч бири ака-ука бирга ишлаганларида келган шон-шуҳрат даражасига эриша олмади.
Концертлар 2025 йилнинг июль ва август ойлари учун аллақачон эълон қилинган. Буюк Британия ва Ирландия гастроллари Лондон, Манчестер, Кардифф, Эдинбург ва Дублиндаги ареналарда бўлиб ўтади.
Гуруҳнинг таъкидлашича, бу Oasisнинг келгуси йил Европадаги ягона шоулари бўлади, бироқ шоулар серияси "дунё турне" деб таърифланмоқда, яъни мутахассислар бошқа мамлакатларда янги сана ва жойлар эълон қилинишини кутишмоқда.
Oasis энг муваффақиятли инглиз рок-гуруҳларидан бирига айланди: унинг альбомларининг дунё бўйлаб сотуви 50 миллион нусхадан ошди.
1990 йилларнинг ўрталарида Oasis Британия мусиқасида “Бритпоп” деб номланган ҳаракатнинг етакчисига айланди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.