«Бу каби текинга учишга уринганлар одатда омон қолмайди. Бунинг сабаби шундаки, замонавий авиалайнерлар учадиган ҳаво ҳарорати минус эллик даража.
Нидерландия полицияси ва чегара хизмати вакили Жоанна Хелмондснинг айтишича, эркак касалхонага етказилган.
«У шундай совуқ ва шундай баландликдан омон қолгани ҳайратланарли», - дея қўшимча қилди Хелмондс.
Полиция маълумотларига кўра, у Йоханнесбург ёки Найробидан учаётган самолётда бўлган ва Йоханнесбургдан Схипхолга парвоз тахминан 11 соат давом этган.
Эркакнинг ёши ва миллати ҳали эълон қилинмаган.