Циклон сув тошқини, электр узилишлари ва ўлимга сабаб бўлди.
«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган, 65 минг киши бошпанасиз қолган. Умуман олганда, инқироздан 500 мингдан ортиқ одам жабр кўрди», - дейилади Мадагаскар, Мозамбик ва Малави расмийлари қўшма баёнотида.
Малави жанубида кўплаб уйлар сув тошқини туфайли вайрон бўлган. Одамлар черков ва мактабларни бошпана қилган. Одамларга ёрдам бериш учун қидирув-қутқарув гуруҳи тузилмоқда.