Грециянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Флорина шаҳрида ҳарорат минус 19 даражагача тушди. Кучли қор ёғиши мамлакатда транспорт ҳаракатини тўхтатди. Шу сабабли, аҳолини коронавирусга қарши вакцина билан эмлашни қисман тўхтатишга тўғри келди.
Афинада ҳарорат нолга тушди, бу Греция пойтахти учун одатий эмас. Ҳавонинг совиши натижасида уч киши ҳалок бўлди. Греция қочқинлар лагерларига иссиқлик ва кўрпалар юборилди.
Афинадаги қадимий меъморчиликнинг энг машҳур ёдгорликлари қор билан қопланди. Метеорологларнинг фикрига кўра, Афинада охирги марта бундай қор 2008 йилда тушган.