Расмий маълумотларга кўра, якшанба куни кечқурун кучли ёмғир сабаб бўлган тошқинлар Шинвари туманида 13 киши ва қўшни Сиагурд туманида яна тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Туман раҳбарининг айтишича, бир неча маҳаллий аҳоли бедарак йўқолган, қурбонлар ва моддий зарарнинг аниқ сони ҳали аниқланмаган.
Сўнгги ойларда Афғонистонда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, бир неча ўнлаб кишилар жароҳатланди.