Афғонистонда олтин қазиб олувчилар қор кўчкиси остида қолди

ASTANА. Кazinform – Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида кўчки оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва олти киши жароҳат олди, деб хабар берди Xinhua .

Фото: pexels.com

Фожиа мамлакат шимолидаги Арганжхва туманида содир бўлди. Кўчки бир гуруҳ олтин қазиб олувчилар юрган тоғ ёнбағрига ёпирилди.

Провинция полицияси вакили Эҳсонуллоҳ Камгарнинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият қурбонларни вертолётда эвакуация қилишни ташкил қилган.

Марҳумларнинг жасадлари ва олти нафар яраланган одам правинция маркази Файзободдаги касалхонага олиб кетилди.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда 1000 дан ортиқ уй сув остида қолди, 15 та кўчки содир бўлди.