Америкалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, 6,1 магнитудали зилзила эрта тонгда, тахминан, 51 км чуқурликда, аҳоли уйқудалиги пайтида содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда вайрон бўлган уйлар, кўчалардаги вайроналар ва замбилда қурбонлар борлиги акс этган кадрлар тарқалмоқда.
Маҳаллий ҳокимият вакилининг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Зилзила эпицентри Афғонистон жануби-шарқидаги Хост шаҳридан 44 километр узоқликда жойлашган. Америкалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, унинг таъсири ҳатто Покистон ва Ҳиндистонда ҳам сезилган.