Аввалроқ TOLOnews беш киши ҳалок бўлиб, 42 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берганди.
1TV хабарига кўра, Жалолободдаги қамоқхона яқинида турган машина портлатиб юборилган. Жангарилар портлашдан фойдаланиб бинога киришган.
Тўқнашувлар душанба куни эрталабгача давом этган, ҳужум пайтида беш жангари ўлдирилган. Бошқа номаълум манбага кўра, ҳужум пайтида жазони ижро этиш муассасасидан қочишга уринган 700 маҳкум ушланган.