Биринчи бўлиб ҳарбий операциялар тўхтатилганини Покистон расмийлари эълон қилдилар. Кейинчалик Афғонистон толибонлари ҳам шунга ўхшаш баёнот берди.
Бу ҳақда Reuters ижтимоий тармоқлардаги томонларнинг расмий саҳифаларига таяниб хабар берди.
Бир неча кун давом этадиган сулҳ мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи тугаши ва Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) байрами муносабати билан эълон қилинган.
Покистон расмийлари вакилининг аниқлик киритишича, урушаётган давлатларга вақтинчалик сулҳ эълон қилишни Туркия, Саудия Арабистони ва Қатар расмийлари талаб қилиб чиққан.
Афғонистон ва Покистон ўртасидаги можаро февраль ойи охирида Покистон "очиқ уруш" эълон қилиши билан авж олди.