Ҳужжатга кўра, эркаклар ва аёллар Aфғонистон университетларида алоҳида ўқийди. Бунда талаба қизларни асосан аёллар ўқитиши керак. Aёл тингловчиларга эркак ўқитувчилар, агар улар шариат қонунларига риоя қилсалар, ўргатилиши мумкин. «Биргаликда ўқитиш (эркаклар ва аёллар. - таҳ.) Ислом тамойилларига зид. Бошқа томондан, у афғон миллий қадриятлари ва урф -одатларидан узоқлашади «, - дейди Ҳаққоний. Шунингдек, у университет талабалари кийиниш қоидаларига қатъий риоя қилишлари кераклигини айтди. Демак, аёллар ҳижоб кийишга мажбурдирлар.
Бундан ташқари, университетларда ўқитиладиган фанлар қайта кўриб чиқилади.