Афғонистоннинг “Бахтар” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Абдул Умарий ўз ташрифини муваффақиятли ва ютуқларга бой бўлган деб атади ва форум доирасида турли давлатларнинг расмий вакиллари билан афғон ишчиларини иш билан таъминлаш бўйича музокаралар олиб борганини маълум қилди.
“Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи Россия меҳнат вазири билан суҳбатлашди ва афғон ишчиларининг қишлоқ хўжалигида, хусусан, Чеченистон ва Татаристонда бандлигини таъминлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилди”, – дейилади агентлик сайтида.
Худди шу масала Доғистон ва бошқа бир қатор давлатлар – Туркманистон ва Уммон вакиллари билан ҳам муҳокама қилинди. Афғонистон фуқароларини иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.