TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукумати билан юк ташувчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтириш бўйича келишув имзолади, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юк машинасидан Афғонистон ҳудудига кириш учун олинадиган йиғим 3,5 минг афғонийгача (тахминан 53 доллар) пасайтирилади. Ҳозиргача бу 5 минг афғоний (76 доллар) атрофида эди.
Бундан ташқари, Амударё орқали ўтувчи “Дўстлик” кўпригида йўл ҳақи 12 минг афғоний (182 доллар)дан 7 минг афғоний (106 доллар)га туширилади.
Шу тариқа, Афғонистонга юк олиб ўтаётган ёки транзит орқали ўтаётган ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчилари жами 6,5 минг афғоний (99 доллар)ни тежайди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы