Dunyo ахборот агентлиги хабарига кўра, «Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» трансафғон темир йўли лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади.
600 километр узунликдаги темир йўл Марказий Осиё мамлакатларига Покистоннинг йирик денгиз портларига йўл очади.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун ўрнига 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу йўналишда юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.