«Афғонистон бизнинг улкан минтақамизнинг бир қисми, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкдир. Халқаро ҳамжамият Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак. Биз бу борада ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда ишлашга тайёрмиз», — деди Талғат Қалиев.
Қозоғистон дипломати Тошкент конференцияси Афғонистондаги кўплаб муаммоли масалалар, жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, аҳоли, биринчи навбатда, аёлларнинг фуқаролик ҳуқуқларига риоя қилиш, иқтисодиётни тиклаш, минтақалараро ҳамкорликка интеграциялашув масалаларига ечим топиш учун долзарб ва самарали платформа эканлигини таъкидлади.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков