«Шу кунларда бўлиб ўтган музокараларни инобатга олган ҳолда бугун форумда 106 миллион долларлик тижорат ҳужжатларини имзолаш режалаштирилган. Мулоқот майдончаси янги лойиҳалар ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кейинги йўналишлари учун асос бўлди. Яқин келажакда бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш имконини беради»
, – деди С. Жумағарин.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда амалда 1 миллиард АҚШ долларига (987,9 миллион АҚШ доллари) етиб, 2021 йил кўрсаткичларидан икки бараварга ошган. Товар айланмасининг 90 фоизи Қозоғистон экспортига, асосан қайта ишланган маҳсулотларга тўғри келади. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг 6 ойида 343,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди, шундан Қозоғистон экспорти 334,5 миллион долларга етди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов