Ягона двигателли Bonanza A36 учувчиси Жеймс Бакстер терговчиларга самолёт учиш-қўниш йўлагига тушганида ёш аёлни кўрганини айтди.
70 ёшли учувчи самолётни кўтариб, аёл устидан учиб ўтмоқчи бўлган, аммо барибир уни самолёт қаноти билан тегиб кетган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча учувчига ҳеч қандай айблов қўйилмаган.
Оклахома йўл патруль хизмати вакили Сара Стюартнинг сўзларига кўра, учувчи нотўғри иш қилганми ёки шунчаки муқаррар бўлганми, аёл рефлектив кийим кийганми ва ҳатто самолётни кўрган-кўрмаганлигини аниқлаш керак.
Федерал авиация бошқармаси учувчи ва самолётнинг эҳтимолий қоидабузарликлари юзасидан текширув бошлади.
Марҳум аёлнинг дўстлари Facebookда эълон қилган постлар Хейс уч фарзанднинг ёлғиз онаси бўлганини ёзган. Болаларнинг ёши аниқланмаган. Хейс шаҳар боғлари департаменти ходими бўлган.