«Аёллар вагонларига талаб ортиб бораётгани муносабати билан «Йўловчи ташиш» акциядорлик жамияти транспорт ҳаракати географиясини кенгайтиришда давом этяпти. Вагонлар №3/4 «Астана – Алмати», №33/34 «Алмати – Ақтўбе» ва №71/72 «Астана – Чимкент» йўналишидаги учта поезднинг бир қисми бўлади», - деб ёзади компания.
Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат 2021 йилда пилот режимда жорий этилган.
Аёллар вагонларида ҳаракатланиш қулайлигини биринчи бўлиб 77/78-сонли «Алмати – Манғистау» ва 351/352-сонли «Алмати – Ўскемен» поездлари йўловчилари қадрлашди.
2022 йил февраль ойидан бошлаб компания аёллар вагонлари сонини оширди. У №37/38 «Манғистау - Семей», № 47/48 «Астана - Атирау» ва № 45/46 «Павлодар - Туркистон» поездлари таркибида ҳаракатлана бошлади.