Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти 2025 йилги Халқаро Жаз кунини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда байрам ташкилотчилари – ЮНЕСКО ва Херби Хэнкок Жаз институти маълум қилди.
Жаҳон саҳнаси юлдузлари иштирокидаги гала-концерт 30 апрель куни минтақадаги энг йирик ёпиқ жой – Абу-Дабидаги «Etihad Arena» бўлиб ўтади. Концерт бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларга намойиш этилади ва ЮНЕСКО, UNTV, jazzday.com, YouTube ва Facebook платформаларида намойиш этилади.
Иштирокчилар орасида турли мамлакатларнинг таниқли жаз, блюз, классик ва замонавий мусиқа усталари: Херби Хэнкок (АҚШ), Маркус Миллер (АҚШ), Жон Маклафлин (Буюк Британия), Ди Ди Брижуотер (АҚШ), Артуро Сандоваль (АҚШ), Носир Шамма (Ироқ), Аркам Ал Абри (БАА), , Варияшри Венугопал ва бошқалар бор.
Кечани “Оскар” мукофоти совриндори британиялик актёр Жереми Айронс олиб боради.
ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуленинг таъкидлашича, танлов Абу-Дабига тасодифан тушгани йўқ - шаҳар расман мусиқа соҳасидаги ижодий марказ сифатида тан олинган.