Атирау вилояти жисмоний тарбия, спорт ва туризм бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон каратэчилари муваффақиятли чиқишди.
«Атираулик каратэчи Абилмансур Батирғали Беларусь Республикасининг Могилев шаҳрида МДҲ давлатларининг II ўйинларида иштирок этди. У 75 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилиб, кумуш медални қўлга киритди», – дейилади бошқарув матбуот хизмати хабарида.
Абилмансур Батирғали эндигина танила бошлаган ёш спортчи. У дунёнинг бир қанча давлатларида ўтказилган халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган.
Масалан, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди.
Кейинчалик катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кумуш совринини қўлга киритди. Ушбу муваффақияти учун каратэ-до халқаро тоифадаги спорт устаси сифатида эътироф этилди.
Муаллиф: Бек Мустафа