«Мамлакатдаги асосий тиббиёт университетларидан бири Семей шаҳрида жойлашган. Ҳозир менинг топшириғим билан таълим муассасаси ёнида кўп тармоқли шифохона қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Менинг кўрсатмаларимга кўра, Семейда онкология диспансерининг рентгенологик маркази фойдаланишга топширилди. Болалар реабилитация маркази қурилмоқда.
Вилоятда «Қишлоқ соғлиғини сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси доирасида 65 объект қурилади. Биз ядровий синовлардан жабр кўрган фуқароларимизни реабилитация қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.