Вазирлик маълумотларига кўра, Саудия Арабистонидан - 17 963 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 290 нафар, Эрондан - 47 нафар, Баҳрайндан - 27 нафар, Қатардан - 378 нафар ва Ўмондан - 7 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтган.
“Ҳозирда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво майдони очиқ бўлган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда”, — деб таъкидлади вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, 7 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Яқин Шарқдан 19,3 мингдан ортиқ ватандошларини эвакуация қилган.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинликнинг катта можарога айланишидан хавотир билдирган эди.