Таълим муассасаси ўқувчилари #Абай175 эстафетасини ҳудуддаги «Интеллектум» лицейидан қабул қилиб олди.
«Кўзимнинг қораси» йўшиғини билмайдиган қозоғистонлик бўлмаса керак. Эстафета шартларини бажариш учун алоҳида тайёргарлик кўрилгани ҳам йўқ. Бизга Абай қўшиғини жўр бўлиб ижро этишимиз лозимлиги айтилди. Танаффус пайтида ҳаммамиз мактаб олдига чиқиб қўшиқни айтдик», - дейди мактабда ўзини-ўзи бошқариш ташкилоти президенти Рауан Ибрагим.
Ўқувчилар эстафетани Қизилўрда шаҳридаги Назарбаев Интеллектуал мактабига, Қарақия тумани, Жетибай кентидаги №8 умумтахлим мактаби ҳамда Форт-Шевченкодаги М.Горький номидаги мактаб-лицейига йўллади.