«Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда, шимолий ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга ўтади, Қозоғистоннинг жануби, жануби-шарқида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Фақат мамлакат ғарбида ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво кутилмоқда. Республикада шамол кучайиши, туман тушиши, шимолий ҳудудларда яхвонлик, жануб, жануби-ғарб, жануби-шарқда момақалдироқ бўлиши, жануб ва жануби-шарқда дўл ёғиши кутилмоқда», – дейилади синоптиклар хабарида.
Прогнозларга кўра, куннинг иккинчи ярмида жанубда, Алмати, Жамбил, Туркистон, Жетису вилоятларининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Кечаси Жетису вилояти шимолида 1 даража совуқ сақланиб қолади.