Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Дин ишлари қўмитаси раиси Ержан Нукежанов маълум қилди.
«Бу йил 6 октябрда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилар и съезди ўтказилиши режалаштирилган. Биз ушбу тадбирни ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда аралаш форматда ўтказишни режалаштирмоқдамиз ва баъзи иштирокчилар онлайн форматда қатнашади «, - деди Е Нукежанов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири постковид давридаги тинчликни ривожлантиришда съезднинг ўрни бўлади.
Муаллиф: Арайлим Муратқизи