Эркаклар ўртасида эса Ўзбекистон боксчилари мутлақ устунликни намоён этмоқда. Хусусан, Абдумалик Халаков (-60 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг), Жавоҳир Умматалиев (-80 кг), Акмалжон Исроилов (-85 кг), Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) каби чарм қўлқоп усталари ўз вазнида биринчи ўриндан жой олди. Шунингдек, оғир вазн ( 90 кг) тоифасида Жаҳонгир Закиров 2-ўринда қайд этилди.
Аёллар ўртасида эса -51 кг. вазнда Феруза Казакова, -65 кг.да Навбаҳор Хамидова ва -70 кг.да Азиза Зокирова 3-ўринни эгаллади. Вазни 80 кг. бўлган Олтиной Сотимбоева 5-ўрин билан кучли бешликка кирди.
Қуйида қолган ўзбекистонлик боксчиларнинг рейтингдаги ўрни билан танишасиз:
Аёллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова — 4-ўрин, Фарзона Фозилова — 9-ўрин;
-51 кг: Гулсевар Ғаниева — 11-ўрин;
-54 кг: Нигина Ўктамова — 8-ўрин, Феруза Казакова — 14-ўрин;
-57 кг: Хуморабону Мамажонова — 10-ўрин;
-60 кг: Ситора Турдибекова — 9-ўрин;
-75 кг: Азиза Зокирова — 14-ўрин;
-80 кг: Соҳиба Рўзметова — 11-ўрин;
Эркаклар:
-50 кг: Асилбек Жалилов — 6-ўрин,
Шодиёр Мелиқўзиев — 7-ўрин;
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — 9-ўрин, Самандар Олимов — 11-ўрин;
-60 кг: Дилшод Абдумуродов — 11-ўрин, Мадияр Данияров — 16-ўрин;
-65 кг: Адҳамжон Муҳиддинов — 10-ўрин;
-70 кг: Шавкатжон Болтаев — 8-ўрин, Муҳаммадазизбек Исмоилов — 12-ўрин;
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов — 8-ўрин;
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — 8-ўрин;
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев — 11-ўрин;
-90 кг: Нусратбек Тоҳиров — 11-ўрин;
90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев — 7-ўрин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик боксчи энди Қозоғистон номидан рингга чиқади.