Тохоку университети иқтисод профессори Хироси Ёсидо томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, агар Япония эр-хотинлардан бир хил фамилия танлашни талаб қилса, 2531 йилга бориб ҳар бир япониялик “Сато-сан” фамилиясига эга бўлади.
Сато аллақачон Японияда энг кенг тарқалган фамилия бўлиб, 2023 йилда аҳолининг 1,5 фоизини ташкил қилди.
Ёсиданинг ҳисоб-китобларига кўра, Сато фамилиясига эга японларнинг улуши 2022 йилдан 2023 йилгача 1,0083 марта ошди ва 2446 йилда япон аҳолисининг деярли ярми бу фамилияга эга бўлади.
Бироқ, агар Япония ҳукумати эр-хотинларга турли фамилиялардан фойдаланишга рухсат берса, вазият бошқача бўлар эди.
Японияда эр-хотинлар никоҳдан кейин ўз фамилияларини танлайдилар, аммо 95% ҳолларда фамилиясини аёллар ўзгартиради.
Гарчи ҳукумат никоҳдан кейин паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаларида қизлик фамилиясидан фойдаланишга рухсат берса ҳам Япония эр-хотинлар бир хил фамилиядан фойдаланишни талаб қиладиган дунёдаги ягона давлатдир.