Вазирлик матбуот хизматида таъкидланганидек, бу маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқатилмоқда. Хабарга Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Е.Жамаубаевнинг сурати илова қилинган.
«Жўнатманинг Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигига, шунингдек, Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Е.Жамаубаевга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У фирибгарлар томонидан яратилган, маълумотлар сохта», — дея огоҳлантирди Молия вазирлиги.
Вазирлик жамоатчиликдан ёлғон маълумот тарқатмасликни ва фақат расмий манбаларга ишонишни сўрайди.
Муаллиф: Серик Сабеков