Қасим-Жомарт Тоқаевга Мудофаа вазирлигида бюджет харажатлари самарадорлигига оид режадан ташқари аудит бўйича ҳисобот тақдим этилди.
— Кенг кўламли текширув 50 та объектни, жумладан, 48 та ҳарбий қисмни қамраб олади. Шу мақсадда давлат аудит тизимининг етакчи мутахассислари, шунингдек, IТ ва коммуникация мутахассисларидан иборат махсус гуруҳ тузилди. Аудит доирасида Қуролли кучларнинг барча асосий соҳаларидаги вазият баҳоланади, — дейилади хабарда.
Хусусан, ҳарбий қисмларнинг моддий-техник таъминоти, шахсий таркибни ўқитиш, ҳарбий машғулотлар ва машқларни ўтказиш, ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш, қурол-яроғ ва техникани модернизация қилиш ва рақамли тизимларнинг узлуксиз ишлаши текширилади.
Президентга давлатнинг мудофаа соҳасидаги топшириғига биноан ўтказилган аудит натижалари тақдим этилди.
— Олий аудитор палатаси Ҳукумат ва тармоқ давлат органларига аудит натижасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 57 та аниқ тавсия ва кўрсатмалар юборди. Бундан ташқари, Давлат раҳбарига иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларини қамраб олувчи режалаштирилган аудитнинг бориши ҳақида ахборот берилди, — дейилади Ақорда хабарида.
Бундан ташқари, Алихан Смаилов Осиё Олий аудит органлари ташкилоти директорлар кенгашининг Астанада бўлиб ўтган 63-йиғилиши натижалари ҳақида гапирди. Йиғилишда 19 мамлакат вакиллари иштирок этди. Бундай тадбир Қозоғистонда биринчи марта ўтказилмоқда.
Учрашув якунида Президент Мудофаа вазирлигида аудит ва бутун давлат аудит тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, Каспий денгизида 14 нафар аскар ҳалок бўлди.