Карантин режими туфайли ҚР Ҳукумати захираси ҳисобидан 354 дона планшет, 410 компьютер, 3033 та ноутбук сотиб олиниб вақтинча фойдаланишга топширилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлар маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар фарзандларига 5 та смартфон ва 50 дона планшетлар совға қилинди.
Таълим жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1638 нафар вояга етмаган кам таъминланган оилаларнинг болалари иссиқ овқат билан таъминланди ва кам таъминланган оилаларнинг 2647 нафар болаларига 25000 тенге миқдорида моддий ёрдам берилди.