ASTANA. Kazinform – Башар ал-Ассад режими қулагандан сўнг Исроил қўшинлари Сурияда ҳужумларини кучайтирди. Нишонлар орасида Сурия ҳаво мудофаа тизимлари, ракета омборлари, жанговар самолётлар ва вертолётлар ҳамда ҳарбий кемалар бор. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Исроил ҳарбийлари Баас партияси режими қулагани ва унинг етакчиси Башар ал-Ассад ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Суриядаги 320 та нишонга ҳаво ҳужуми уюштирганини маълум қилди.
Баёнотда айтилишича, ҳаво ҳужумларида “стратегик нишонлар” кўзланган.
Сурия мудофаа тизимлари, ракета омборлари, жанговар самолётлар ва вертолётлар, ҳарбий кемаларга ҳужум қилинди.
Баёнотда айтилишича, Исроил Баас режимидан қолган Сурия ҳарбий кучларининг “70 фоиздан ортиғини” йўқ қилган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Сурия денгиз флоти йўқ қилинганини эълон қилди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы