Жаҳон бозорида нефть нархлари ўзгарди

ALMATY. Kazinform — Жаҳон бозорида нефть нархлари жума куни кўтарилди.

Фото: 1prime.ru

30 октябрь куни эрталабки савдолар якунларига кўра, Brent маркали нефть фьючерслари бир баррель учун 116,17 долларгача қимматлади. Нарх 1,29 долларга ёки 1,12 фоизга ошди.

WTI маркали нефть нархи эса бир баррель учун 103,43 долларни ташкил этди. Америка нефтининг нархи 1,43 долларга ёки 1,4 фоизга кўтарилди.

Россиянинг Urals маркали нефти эса бир баррель учун 110,48 долларгача арзонлади. Унинг нархи 1,08 долларга ёки 0,97 фоизга пасайди.