29 та гидротехника иншоотида кўп факторли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Фото: Фото: Ғайсағали Сейтақ / Kazinform

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлигининг “Қазсушар”(Қазсувхўжалиги) муассасаси томонидан 29 та гидротехника иншоотида кўп факторли ўрганишлар ўтказилиб, 42 та объект бўйича хавфсизлик декларацияси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда вилоят ҳокимликлари томонидан 19 та гидротехника иншоотида кўп факторли ўрганишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда Ақмола, Манғистау ва Павлодар вилоятларидаги 3 та объектда ишлар якунланди. Ўрганиш ишлари Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида давом этади.

Сув хўжалигини ривожлантириш комплекс режаси доирасида жорий йилда ҳокимликлар томонидан 10 та ҳудуддаги 105 та гидротехника иншоотини ўрганиш режалаштирилган. Улар: Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Манғистау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

– Умуман олганда, 2028 йил охиригача 557 та гидротехника иншоотида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш режалаштирилган. Кўп факторли ўрганиш объект ва унинг жиҳозларининг техник ҳолатини, шунингдек, талаб қилиниши мумкин бўлган таъмирлаш ҳажми ва турларини аниқлаш имконини беради. Ўтган йили Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги томонидан 14 та ҳудуддаги 84 та объектда кўп факторли ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу режадагидан кўп, – дейди Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Ерболат Ибрайханов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда сув хўжалиги ходимларининг иш ҳақи 50 фоизгача оширилиши ҳақида хабар берган эдик.