29 июнда жаҳон бозорида нефть нархлари қандай

ALMATY. Kazinform — Жаҳон нефть бозорида нархлар яна ўсишни бошлади.

Фото: freepik.com

29 июнь ҳолатига кўра, Brent маркали нефтнинг август ойи фьючерслари 0,48 долларга қимматлашиб, бир баррели 72,47 долларга етди.

Американинг WTI маркали нефти ҳам 0,82 долларга ошди ва бир баррели 70,05 доллардан сотиляпти.

Россиянинг Urals маркали нефти ҳам қимматлаб, нархи 1,28 долларга ўсди. Ҳозирда унинг бир баррели тахминан 60,11 доллардан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал нефть нархи Форс кўрфазидаги кескинлик бошланишидан олдинги даражагача тушиб кетган эди. Бунга АҚШ ва Эроннинг 17 июнда ўзаро англашув меморандумини имзолаганлиги таъсир кўрсатган. Бу янгиликдан сўнг бозор иштирокчилари Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишга хавф туғилмайди, деган хулосага келди ва нефть нархига бўлган босим камайди.

Шунингдек, 24 июнда АҚШ Конгресси Сенати Вашингтон маъмуриятини Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилган эди.

Бироқ, 26-27 июнь кунлари эълон қилинган сулҳга қарамай, АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий тўқнашув яна кескинлашиб, томонлар бир-бирига зарбалар берди.

АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғозида юк кемасига қилинган ҳужумга жавобан Эрон ҳарбий иншоотларига зарба берди.