28 ноябрь куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида туман тушади, шамол кучаяди
07:02, 28 Ноябрь 2023
“Қазгидромет” РДК 28 ноябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Каzinform.
“Республиканинг ғарбий ярмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан об-ҳавонинг беқарорлиги кузатилади. Ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади”, - деб ёзади синоптиклар.
Мамлакатнинг қолган ҳудудларида эса ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади.
Қозоғистоннинг ғарби, шимоли-ғарби ва шимолида туман тушиши, шамол кучайиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.