27 март куни Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади

Фото: Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

ASTANА. Кazinform — Мажлис раиси Ерлан Қошанов Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

— Қозоғистон Республикаси Конституцияси 58-моддаси 4-бандининг 2) кичик бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2026 йил 27 март куни Астана шаҳрида соат 10:00 да чақирилсин, — дейилади фармойиш матнида.

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтда Парламент палаталарининг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис давомида ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев Алатау шаҳри Digital by default тамойили асосида қурилишини айтди.