27 декабрь куни Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кутилмоқда

27 декабрь куни Қозоғистон ҳудудларида Атлантика циклони ва атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида беқарор об-ҳаво кутилмоқда, ёғингарчилик (қор, ёмғир), жанубнинг тоғли ҳудудларида, жануби-шарқда кучли ёғингарчилик(ёмғир, қор) (ёмғир, қор), туман, яхвонлик, кучли шамол кутилмоқда, Қозоғистон Республикасининг шимолий ярмида бўрон бўлиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.

Фото: pixabay.com

Кечаси Қостанайнинг шимоли,шарқида, ғарбида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг жанубида, эрталаб ва кундузи жануби-ғарбида, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан кучли шамол эсади, шамолнинг тезлиги 30 м/с ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин.