27-29 октябрь кунлари Москвада мобиль интернет чекланади

ASTANA. Kazinform - Москва марказида 27 октябрдан 29 октябргача мобиль интернет фаолиятида чекловлар жорий этилиши мумкин. Бунга Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форумига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити ҳамда Россия — Африка саммити ўтказилиши сабаб бўлади. Бу ҳақда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб хабар берди.

Фото: pexels

Бу ҳақда Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги маълум қилди.

Чекловлар Учинчи транспорт ҳалқаси доирасидаги ҳудудни қамраб олиши мумкин. 27 ва 28 октябрь кунлари интернетдаги узилишлар соат 11:30 дан (Астана вақти билан 13:30 дан), 29 октябрь куни эса соат 9:30 дан бошланиши мумкин.

Рақамли ривожланиш вазирлиги овозли алоқа, уй интернети ва Wi-Fi одатий тартибда ишлашда давом этишини маълум қилди. Шунингдек, энг кўп фойдаланиладиган, ижтимоий аҳамиятга эга хизматлар ва «оқ рўйхат»га киритилган веб-сайтлардан фойдаланиш имконияти сақланиб қолади.