«Республиканинг аксарият қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади. Момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғади, республиканинг шарқи ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши, фақат шимоли-ғарбий ва жанубий ҳудудларида ёмғирсиз ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, республикада шамол кучайиши, республиканинг ғарбий ва жанубида эса чанг бўрони давом этади. Қозоғистонда кундузи ҳаво ҳароратининг ошиши кутилмоқда: ғарбий вилоятларда 32 37, шимоли-ғарбда 30 35, шимолда 20 30, марказда 20 28, жанубда 30 38 гача, жануби-шарқда бироз пасайиши мумкин, яъни 20 25 гача, тоғли ҳудудларда 10 15, шарқда 23 28» бўлади», – дейилади хабарда.
19:11, 26 Май 2023
27-29 май кунлари Қозоғистонда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йил 27-29 май кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари «Қазгидромет» РДК томонидан тарқатилди, дея хабар беради Kazinform.